Виктор Кумиков: "Ҳавотирли жойи йўқ"
Маълумки, кеча жамоамиз Бекободда “Металлург” клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Мазкур беллашувдан сўнг “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тоғдаги йиғинимиздан кейин бироз пасайиш кузатилди. Биринчи бўлимда ўйин темпини ушлаб турдик. Кейин кўриндики, тоғдаги тайёргарликдан сўнг пасайиш сезилди. Бу ҳолат 4-5 кун давом этиши мумкин.
Бизнинг мақсадимиз тоза ўйин амалиётига эга бўлиш эди. Буни амалда кўриб олдик. Шу тарзда мавсумга тайёрланяпмиз. Хавотирли жойи йўқ. Муҳими, йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади.
Рақиб жамоа ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар уришди. Улар савия ва маҳорат бобида биздан бироз устун. Албатта, биз ҳам имкониятларни яратдик, лекин фойдалана олмадик. Сабаби, футболчиларимиз оғир юкламалар остида ўйнашяпти. Янги ўйинчимиз Суҳроб Бердиевни ҳаракатларидан қониқдим. У ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти", - деди Виктор Балютович.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар