Виктор Кумиков: "Ҳеч қиси йўқ, асосийси ғалаба қозондик"

“Андижон” – “Шўртан” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

- Доимгидек, жуда оғир ғалаба. Бизникилар ўйинда устунлик қилишди. Биринчи бўлимни яхши бошладик, бироз устунлик бор эди. Гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун ўзгаришлар қилдик. Лекин акси бўлиб чиқди. Биз қаторасига учта оғир ўйинларни ўтказдик. Ушбу ўйинларда бир хил таркиб билан ҳаракат қилди. Шунинг учун асосий таркибда 4 та ўзгаришларга қўл урдик. Бугун асосий таркибда тушган ўйинчиларга ўйин амалиёти керак деб, шуни ўйлаган ҳолда таваккал қилиб, ўзгариш қилгандик. Ҳеч қиси йўқ, асосийси, ғалаба қозондик.

- Айнан учта ўзгаришдан кейин гол ўтказиб юбордик...

- Мен аксинча ўйлаган эдим. Уларга уқтирдик, сизлар янги кучсизлар, орқага ётмасдан фақат олдинга интилиш кераклигини айтгандим. Бироз биринчи бўлимдагидек прессинг қилдик. Шундай ҳолатдан ўзим ҳам ҳайронман.

- Балки жамоангиз натижани ушлаш учун ўйнагандек ҳам туюлди...

- Албатта, натижа бўлиши керак. Гол ўтказгандан кейин ўзимизга келиб, вазиятлар қилдик. Гол урганимиздан сўнг яна ўша ўйинимизга қайтиб олдик.

- Лекин жамоангиз август ойида 4 та ўйинда 4 та ғалаба қозонди...

- Биласизларми, футболчиларга бугунги ўйинга ҳам олдинги ўйинлардагидек “настрой” қилиб тушиш кераклигини уқтирдим. Лекин бу ўйинга бундай руҳда тушишмади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!