Виктор Кумиков: "Ҳозирча уйга кетаман"

“Турон” – “Андижон” (4:0) ўртасидаги учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.

“Мавсум охирида ёқимсиз ҳолат бўлди. Бу биз учун ҳеч нимани ҳал қилмас ўйин эди. Жамоани учрашувга тайёрлаш ҳам осон бўлгани йўқ. Таркибимиздаги ярми футболчилар дисквалификация қилинган. Бунинг устига бетоблар ҳам кўп эди. Бугунги баҳсда асосан захира футболчилари ва уч нафари асосий таркибдагилар эди, қолганлар кам ўйин ўтказган ва ёшлар жамоасидан таклиф этилишган. Табиийки, натижа шунга яраша бўлди. “Турон” яхши жамоа. Бизнинг иккинчи таркибимиз билан енгил ҳаракатланди.

- Йирик ҳисобдаги мағлубиятни кутмагандингиз?

- Айтяпман-ку, кутилмаган холат бўлди. Асосий таркибдан уч нафари қолганлари ёшлар эди. Ўйин амалиёти кам бўлган ёш футболчилар чиқиб ўз маҳоратларини кўрсатиши керак эди. Кимдадир ўхшади, кимдадир йўқ.

- Келаси мавсум учун қандай режалар бор? Таркиб ўзгарадими?

- Менда ҳеч қандай режа йўқ. Бошқалар ҳал қилади. Шартнома таклиф қилишмади, нимадир оғзаки айтишди. Ҳозирча уйга кетаман, нима бўлишини кейин кўрамиз.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
22/11/2022 07:19
Виктор Кумиков манашу таркибда у'йнаан барча футболчиларга жавобини бериб кетгизворинг булар супер лигага муносиб эмас