Виктор Кумиков: "Осиё Чемпионлар лигасида қатнашган клубга қарши яхши натижа қайд этдик"

“Андижон” Тожикистон чемпиони – “Истиқлол”ни 3:0 ҳисобида тор-мор келтирганидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ушбу ўйин ҳамда йиғиндан қанчалик қониққани ҳақида фикр билдирди.

“Бугунги ўйин билан йиғинларимизни якунладик. Худога шукр, жароҳатларсиз ўтказдик. Охирги ўйинларда ҳолатимиз яхшиланяпти. Чемпионатгача яна бир ҳафта вақт бор ва унгача йигитлар янада зўр ҳолатга келади. Тожикистон чемпиони билан ўйнадик. Яхши жамоа. Осиё Чемпионлар лигасида бир неча бор қатнашган клубга қарши яхши натижа қайд этдик. Албатта, бу мени хурсанд қилди. Шу ҳолатда ўйнашда давом этамиз, деб умид қиламан.

Биз йиғиннинг дастлабки қисмини тоғ ён бағрида жисмоний тайёргарликка эътибор қаратган ҳолда ўтказдик. 11 кун давомида тоғдан кейинги йиғинда жисмоний ҳолатимизни кўтаришимиз керак эди. Мана, бугун бу ердаги иккинчи ҳафтамизни ўтказган бўлсак, кундан-кунга футболчиларни ҳолати зўр бўлиб бориши керак.

Ўтказилган назорат ўйинларимиздаги фарқига келсак, биз дастлаб оптимал формага кирмаган эдик. Биринчи ўйинларимизда қаердадир устун бўлдик, қаердадир оқсадик. Кейин “Қизилқум” билан ўйинда яхши ўйнадик. Ҳозирги кундаги ҳолатимиз янада яхшиланди. Босқичма-босқич ўсиш динамикаси бор. Шу ҳолат мени хурсанд қиляпти, - дейди Виктор Балютович.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
30/07/2022 10:45
Яхши галабанглар давомли бу'лсин