Виктор Кумиков: "Ўйинни режа бўйича ўтказдик, фақат гол ура олмаганимиз ёмон бўлди"

Про лига 11-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Андижон" (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин хусусида нима дея оласиз?

- Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Имкониятларни ҳам яратдик, фақат гол етишмади. "Янгиер" кучли бешликка киришга ҳаракат қиляпти. Шу сабабли улар билан ўйнаш қийин кечди. Ҳозир бу жамоа юқорига интиляпти. Янги мураббий жамоани ўзгартирди. Охирги 6 ўйинни олсак, улар 2-ўринда боришяпти.

Афсуски, гол ура олмадик. Аслида ўйинни режа бўйича ўтказдик. Хатолар ҳам бўлди. Имкониятларни яратдик, охирги зарбани беришда аниқлик етишмади. Гол ура олмаганимиз ёмон бўлди.

- Бунгача асосан қанот ҳимоясида ўйнаётган Абдураҳмон Комилов бугун олдинроқда ўйнади. Нима учун позицияси ўзгарди?

- Комилов ҳимоячи эмас, ярим ҳимоячи. Бу унинг позицияси. Шунчаки, футболчини орқада ўйнатиб келаётгандик.

- Шаҳбоз Эркинов асосий таркибдан жой олмади ва захирадан майдонга туширдингиз. Нега?

- Шаҳбоз охирги 10 кун жароҳат сабаб машғулотларда қатнашмаганди. Шунинг учун захирада қолдирдик.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!