Виктор Кумиков "Қайсар"ни тарк этди

  • 23 ноябрь, 12:01
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Уч йил давомида Қозоғистоннинг “Қайсар” клубига бош мураббийлик қилиб келган россиялик мутахассис Виктор Кумиков расман жамоа билан хайрлашди.

Tecno

Ёдингизда бўлса, у “Қайсар” клуби бошқарувини қабул қилишдан аввал “Андижон”га устозлик қилган. 2023 йилнинг 1 январидан расман “Қайсар” бош мураббийи сифатида ишга киришган. Клуб Кумиков бош мураббийлигида уч йил давомида чемпионатни 6, 8 ва 11-ўринларда якунлади.

Жорий мавсум якунида эса ўртадаги тузилган шартнома якунига етди.

Ҳозирда мутахассисга янги мавсум учун таклифлар бор.

Биласиз, Виктор Балютович, юртимизда "Андижон"дан ташқари "Машъал", "Насаф" ва ОКМК клубларини ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!