Виктор Кумиков Қозоғистонда

“Андижон” клубини Суперлигага қайтаришга муваффақ бўлган россиялик бош мураббий Виктор Кумиков афтидан 2023 йилда бошқа клубни бошқарадиган бўлиб турибди.

Олдин хабар берганимиздек, мураббийга Қозоғистоннинг “Қайсар” клубидан таклиф тушганди. Ушбу жамоа ҳам 2022 йилни қуйи дивизионда ўтказиб, кучлилар орасига қайта олди. Айнан мазкур жамоа Кумиковга қизиқиб қолган.

Sports.uz маълумотига кўра, Виктор Балютович кеча Қизил-Ўрда шаҳрига етиб борган. Лекин ҳали шартнома имзоланганича йўқ. Маълум бўлишича, Кумиков бугун клуб раҳбарлари билан учрашади ва шартнома масаласида келишиб олиши кутилмоқда.

Шунингдек, “Андижон” клуби ҳам Кумиков билан янги шартнома имзолаш учун таклиф билдирган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!