Виктор Кумиков қуръа ҳақида нима дейди?

Про лигада II босқичга қуръа ташлангач, “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қуръа ҳақида тўхталсам, мен шунчаки қачон ўйнашимиз кераклигини билмоқчи эдим. Ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ эди, фақат аниқ саналарини билиш қизиқ эди. Сабаби ҳамма жамоалар билан 2 мартадан ўйнаб чиққанмиз. Шу боис барча жамоаларни қандай имкониятга эгалигини биламиз.

Асосийси, дастлабки турда “Хоразм”га қарши сафарда тушмадик. Сабаби, у ерга бориш қийинчилик туғдирарди. Умуман айтганда, қуръа яхши ўтди”, - дейди Виктор Балютович.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!