Виктор Кумиков қуръа ҳақида: "Рақибнинг ким бўлиши аҳамиятсиз"

Про лиганинг янги мавсуми учун ҳам қуръа ташланди. Мусобақа фаворитларидан бири сифатида эътироф этилаётган “Андижон” илк турни сафарда “Зомин” жамоасига қарши ўтказади.

Айни чоғда Туркияда йиғин ўтказаётган андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков қуръа ҳамда мазкур тайёргарлик жараёни хусусида ўз фикрларини билдирди.

“Рақибнинг ким бўлиши аҳамиятсиз. Энг аввало, жамоамиз ўйинчиларининг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги жойида бўлса бас. Туркиядаги йиғин ҳам ўзимиз ўйлаган режа асосида олиб борилмоқда. Ўртоқлик учрашувларида эса яхши ва ёмон томонлар йўқ эмас. Энг муҳими, йиғинни ўйлаган даражада ўтказиб олсак бўлгани. Қанотларда муаммоларимиз бор. Шуларни бартараф этиш устида ҳам ишлаяпмиз”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!