Виктор Кумиков: "Шерзод Эсоновни терма жамоада бошқа позицияда кўрдим"
Ўзбекистон U-20 – “Андижон” (2:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин жамоамиз устози Виктор Кумиков қуйидагиларни айтди:
“Бу учрашувда асосан ёшларга кўпроқ ўйнаш имкониятини беришга қарор қилгандик. Кўрсатган ўйинимиз ёмон эмас. Муносиб ўйин намойиш этдик. Асосийси, ёшлар ҳам ўйин амалиётига эга бўлди, чунки улар кам ўйнашётганди.
Шерзод Эсоновни терма жамоа сафида бошқа позицияда кўрдим. Мен унинг имкониятларини яхши биламан. Ёмон ўйнамади, лекин у ўз позициясида янада зўр ўйин намойиш этади, - дея фикрини якунлади, Виктор Балютович.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар