Виктор Кумиков шогирдларини сафарда муҳим ўйин кутмоқда
"Андижон" Про лига 2-турида “Бобур арена”да “Янгиер-Қурувчи”ни 2:0 ҳисобида таслим қилганди.
Ушбу учрашувдан сўнг мураббийлар футболчиларга бир кунлик дам беришганди. Бугун жамоа аъзолари Бўстондаги қароргоҳида тўпландилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Бургутлар"ни 20 март куни сафарда “Хоразм”га қарши ўйин кутиб турибди. Виктор Кумиков ўз шогирдлари билан бўлажак учрашувга тайёргарликни бугундан бошлади.
Фикрлар