Виктор Кумиков: "Турон" билан бундан-да кучлироқ ўйнаймиз"
“Андижон” – “Ғиждувон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Виктор Балютович ғалаба билан табриклайман! Ўйин ёқдими?
- Икки хил фикрдаман. Ўйинни дастлабки дақиқаларидан ўз назоратимизга олдик, ҳаркатларимиз яхши бўлди. Барчаси шундай кетади, деб тасаввур қилаётгандик. Иккинчи таймда эса биз ўйлаган натижалар доим ҳам амалга ошмади. Ҳозир кийиниш хонасида гаплашиб олдик. Бундай ўйнаш яхши эмас. “Турон” билан бундан-да кучлироқ ўйнаймиз.
- Зафар Полвонов бугун дебютини ўтказди ва дебют голини урди...
- Зафар Полвонов биз билан йиғинда бўлмади. Жамоани ҳали тўлиқ тушуниб етмаган. Лекин мен уни биламан. Аввалги жамоамда қўл остимда ўйнаган. Шунинг учун имкониятларидан яхши хабардорман. У қайси вақтда гол уришни жуда яхши билади. Шу сабабли бу футболчи юқори даражадаги ўйинчи. Хусусан, Суҳроб Бердиев билан Зафар Полвонов яхши ўйин кўрсатишди.
- Полвоновни захирадан тушираётганингизда унга нима дегандингиз?
- Унга нима қилиш кераклигини алоҳида тушунтирдим. Ҳужумда қандай ҳаракат қилиш кераклигини айтдим. Қанотда ўйнаши бўйича вазифасини билдирдим.
- Владимир Бубанья билан гаплашдингизми? У нима учун пенальтидан гол ура олмади?
- Кейин айтаман (кулади).
- “Турон” билан ўйинда кўпроқ голлар киритиш ҳисобига ғалаба қозонишни хоҳлаймиз...
- Бизни “Турон” билан иккита ўйинимиз бор. Нечта гол уришимизни олдиндан айта олмайман. Муҳими, ютсак бўлди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар