Виктор Кумиков: "Ютишимиз керак эди, вазифани бажардик"

“Андижон” – “Турон” (1:0) ўртасидаги ўйиндан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббий Виктор Кумиков саволларга жавоб қайтарди.

- Албатта, бу ўйинни ютишимиз керак эди. Ушбу вазифани бажардик. Бироз хатолар ҳам бўлди, буни рад этиб бўлмайди. Биринчи бўлимда зўр ўйин кўрсатдик. Баҳс охирида бироз бўшашдик. Нимага бундай бўлди, билмайман. Ўйинни таҳлил қилиб ўрганамиз. Тажрибали ҳимоячиларимиз қониқарсиз ўйин кўрсатишди.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Ҳа, натижадан қониқдим, ўйиндан эмас. Яна нима дейишим мумкин? Ҳозир ҳимоячилар билан бироз гаплашиб олдим. Вазиятлар содир этилди, озгина нимадир етишмади. Ҳужумда режадагидек ҳаракат қилдик. Голни урдик, аммо ўзимиз хоҳлаганимиз каби ҳимояда унчалик ўйнай олмадик.

- Охирги дақиқаларда жамоада нимадир юз бердими? Чунки сусткашлик бўлди.

- Билмадим, нима бўлганини. Марказий ҳимоямизда қониқарсиз ҳаракат кузатилди. Улар томонидан 3 та хато юз берди. Ўйинни таҳлил қилиб, нима бўлганини ўрганамиз. Амалда қўрқинчи ҳеч нарса бўлгани йўқ, фақат узатмаларни кўйиб юборишди.

- Рақиб охирги дақиқаларда кўп ўйинчи алмаштирди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Биласизми, рақиб жамоа 1:0 ҳисобида ютқазаётганди ва охирги дақиқаларда уларда йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Ўйинчи алмаштириш керак ва улар шу йўлни танлади. Икки марказий ҳимоячилар ҳам ҳужумга қўшилишди. Бундай вазиятда ютқазгандан кўра шундай ўйнаб ютиш керак. Ютишимиз керак эди ва шунга ҳаракат қилдик.

- Кейинги ўйин ҳам Кубок доирасида “Турон” билан ўтади. Яна шундай тактика қўллайсизми?

- Қандай тактика кўллардик?! Ютадиган тактика қўллаймиз. Кўрамиз, ўйинга 10 кунча вақт бор. Ҳозир биз ютдик, биринчи ўринга чиқдик. Энди бироз дам оламиз, кейин кўрамиз нима бўлишини.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
14/08/2022 06:29
Яшанг Кумиков доимо галаба к,озонинглар