Виктор Кумиковнинг янги клубидаги фаолияти узоққа чўзилмади

  • 15 Jun 20:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёдингизда бўлса, яқинда россиялик мутахассис Виктор Кумиковнинг Беларусь чемпионатида иш бошлагани ҳақида хабар бергандик. Яъни, “Спутник” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Бироқ маълум бўлишича, Виктор Балютовичнинг у ердаги фаолияти қисқа давом этган.

Tecno

Бу ҳақида мураббийнинг ўзи sports.uz мухбирига хабар берди. Маълум бўлишича, “Спутник” Кумиков бошчилигида учта ўйин ўтказиб иккита мағлубият ва битта дуранг қайд этган. Виктор Балютовичнинг кетишига бир қатор сабаблар бор. Айниқса, клубдаги молиявий муаммолар ижобий томонга ўзгармаган.

Маълумотларга қараганда, ҳозирда унинг хизматига Беларуснинг бошқа клублари қизиқишмоқда. Қолаверса, Қозоғистондан ҳам чорловлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Кумиков юртимизда “Машъал”, “Насаф”, АГМК ва “Андижон” клубларини бошқарган.

Comments

You must be logged in to commet!