Виллиан "Челси"да қолмоқчи. Аммо...

  • 3 февраля, 2020, 17:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Челси” клуби вингери Виллиан “аристократлар” сафида қолишга қарор қилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра 31 ёшли бразилиялик футболчи ва унинг оиласига Лондондаги ҳаёт ёқмоқда. “Челси” Виллианга 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда, аммо у лондонликлар билан 3 йилга шартномани узайтиришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчининг “Челси” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум АПЛда 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию