"Vilyareal" - "Barselona": Matnli translyatsiya
- 90'

Учрашув ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Мессининг жарима зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва унга берилган Брейтуэтнинг зарбасини яна Асенхо қайтарди.
- 90'

Асенхо Мессининг навбатдаги заарбасини қайтаришга эришди.
- 90'

Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Фати ҳисобни барибир йирик ҳисобга олиб келди.
- 83'

Пике ўрнига Рональд Араухо майдонга тушди.
- 78'
Уотер-брек
- 76'
Чукуэзенинг зарбаси кучсиз чиқди ва Тер Штеген осонлик билан тўпни эгаллаб олди.
- 72'

Гризманн ва Бускетс ўрнига Брейтуэйт ва Фати майдонга тушди.
- 71'

Мессининг голи ВАР томонидан бекор қилинди. Аввалроқ Видаль офсайдда қолиб кетган.
- 69'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Месси ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.
- 66'

Асенхо Видалнинг яна бир зарбасини қайтарди.
- 60'

Суарес ва Семеду ўрнига Ракитич ва Пуч майдонга туширилди.
- 58'
Суарес дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб зарба берди. Бироқ у анча ўткир бурчакка бориб қолганди.
- 56'

Касорла ўрнига Тригерос майдонга тушди.
- 53'
Мессининг айёрона зарбасини Асенхо пайқаб қолди.
- 46'

Бруно Сориано Морено ўрнига майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманндан супер гол.
- 42'

ААСЕЕЕНННХОООО!!! Дабл-сейв! Суарес яна гол уриши мумкин эди.
- 38'

Асенхо ҳам рақибига жавоб йўллади. Видалнинг ўта қулай позициядан берган зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 37'

Бакканинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Тер Штеген қийинчилик билан қайтарди.
- 31'
Уотер-брек
- 20'

ГОООООООЛЛЛЛЛ!!! Суарес олис, юқори бурчакни моҳирона забт этди.
- 19'
Мессининг жарима зарбаси жонли деворга тегди.
- 17'

Пау Торрес огоҳлантирилди.
- 16'

Суарес чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, яқин бурчакка зарба берди. Асенхо ўз ўрнида.
- 14'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Касорланинг зарбасидан сўнг Тер Штеген тўпни қайтарди, қайтган тўпни Морено дарвозага жойлаб қўйди.
- 10'
Видалнинг зарбаси ноаниқ.
- 3'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн ҳисобни очди.
- 1'

Ўйин бошланди!

Fikrlar