"Вильярреал" Алькасер трансфери бўйича келишувга эришди

CHERY AUTO

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пако Алькасер катта эҳтимол билан фаолиятини "Вильярреал"да давом эттиради.

AS нашри хабарига кўра, томонлар футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Яқин вақтлар ичида эълон қилиниши кутилаётган харид испанияликлар учун 23 миллион еврога тушган.

Алькасер "Боруссия"га 2018-йил ёзида "Барселона"дан ижара асосида келиб қўшилган ва "асаларилар" уни ўтган йил ёзида тўлақонли сотиб олишган эди.

Жорий мавсумда футболчи Бундеслига ўйинларида 11 та ўйинда 5 гол ва 1 та голлик узатма муаллифига айланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию