"Вильярреал" футболчиси тарихга кирди
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Йереми Пино ўз исмини Европа лигаси тарихига ёздириб қўйди.
"Сариқ сув ости кемаси" фуболчиси ушбу мусобақада ғалаба қозонган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. Пино кубокни боши узра кўтарган пайтда 18 ёш 218 кунлик эди. Бу янги рекорд ҳисобланади.
“Вильярреал” “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган финалда пенальтилар сериясида 11:10 ҳисобида ғалаба қозонди ўз тарихида илк бор ушбу мусобақада ғолиб бўлди.
Йереми Пино жорий мавсум “Вильярреал” сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар