"Вильярреал" кучли тўртликка кириш арафасида турибди (видео)

Испания Ла Лигасининг 33-турида “Бетис” ўз майдонида “Вильярреал”ни қабул қилди ва кутилмаганда 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

“Сариқ сув ости кемаси”га ғалаба келтирган ҳар иккала голга ҳам Жерар Морено муаллифлик қилди. Шу тариқа “Вильярреал” Ла Лига мусобақа жадвалида бир поғона юқорилаб, 5-ўринга чиқиб олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!