"Вильярреал" ўз тўпурари билан шартномани узайтирди
"Вильярреал" ўзининг расмий сайти орқали ҳужумчи Жерар Морено билан амалдаги шартнома узайтирилганини эълон қилди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 29 ёшли испаниялик футболчининг “сариқ сувости кемаси” билан имзолаган янги шартномаси 2027 йилга қадар тузилган.
Таъкидлаш керакки, Морено “Виьярреал” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг ҳисобида ҳозирча 82 та гол мавжуд. Навбатдаги гол уни “Вильярреал” тарихидаги энг яхши тўпурарга айлантиради.
"Вильярреал" 11 август куни "Челси"га қарши УЕФА Суперкубогида майдонга тушади.
Фикрлар