"Вильярреал" устози "Валенсия"дан учралган мағлубиятдан сўнг: Натижа адолатсиз бўлди

“Вильярреал” клуби бош мураббийи Хавьер Кальеха кеча “Валенсия”га (1:3) қарши бўлиб ўтган Европа лигаси чорак финал дастлабки баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз 75-дақиқагача жуда яхши ўйнадик, тўпни назорат қилдик, вазиятлар яратдик. Учрашувнинг сўнгги чорагида темпни бироз тушириб юбордик, бизга жисмоний куч етишмади. Шундан сўнг “Валенсия” кўпроқ тўпни назора қила бошлади. Якунда эса улар бизни жазолашди.

Натижа жуда ёмон бўлди ва адолатсиз бўлди. Биз зўр ўйнадик ва рақибга ғалабани совға қилдик”, - дейди Кальеха.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!