"Вильярреал"нинг икки афсонаси жамоадан кетишини эълон қилди

"Вильярреал" клубининг икки афсонаси мавсум якунлангач, жамоадан кетишини маълум қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 36 ёшли Бруно Сориано ва 35 ёшли Санти Касорла “сариқ сув ости кемаси”ни тарк этади. Сориано фаолиятини якунламоқчи, Касорла эса Қатар клубига ўтиши кутилмоқда. Эртага "Вильярреал" - "Эйбар" баҳси ҳар иккала футболчи учун хайрлашув учрашуви бўлади.

Сориано фаолиятини тўлиқ “Вильярреал” сафида ўтказган ва 422 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 31 та гол ҳамда 25 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Касорла эса, "Вильярреал"да 2003-2006, 2007-2011 ва 2018-2020 йилларда ҳаракат қилган, 328 та ўйинда ўз ҳисобига 57 та гол ҳамда 56 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!