Винисиус АПЛга йўл олиши мумкин
"Реал Мадрид" вингери Винисиус Жуниор фаолиятини Лондоннинг "Челси" клубида давом эттириши мумкин.
"Fichajes" нашри берган хабарларга кўра, "аристократлар" бразилиялик футболчини жамоага олиб келишни режалаштирмоқда. "Қаймоқранглилар" 25 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти. Шунинг учун жамоа Вини билан хайрлашиши мумкин. Лондонликлар Винисиус учун 150 миллион евро таклиф қилиши кутилмоқда. Агар трансфер амалга ошса, "кўклар" учун тарихдаги энг қиммат трансферга айланади. "Челси" ҳужум учлигида, Винисиус, Жоау Педро ва Эстевао триосини ўйнатишни режа қилган.
Маълумот учун, футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда умумий 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар