Винисиус “Барса” юлдузига нега қўнғироқ қилди?
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор яқинда ашаддий рақиб – “Барселона” футболчисига қўнғироқ қилиб, у билан боғлангани маълум бўлди.
AS нашри маълумотига кўра, бразилиялик машҳур ҳужумчи каталонияликларнинг уругвайлик ҳимоячиси Рональд Араухога, у руҳияти билан боғлиқ муаммолар сабаб ўйинларни ўтказиб юбораётган пайтда қўнғироқ қилиб унга қўллаб-қувватловчи сўзлар айтган ва ҳолидан хабар олган.
Гарчи “Реал” ва “Барселона” ҳар томонлама принципиал рақиблар ҳисобланса-да, Винисиуснинг Араухога кўрсатган муносабати ҳар икки клуб мухлислари томонидан ижобий қабул қилинди.
Маълумки, Рональд Араухо руҳий тушкинликка тушиб қолиб, бир неча ой давомида футболдан узоқ юришига тўғри келди ва бир неча учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Фикрлар