Винисиус Жуниор: "Гол уриш сизлар ўйлагандек осон эмас"

Винисиус Жуниор Бразилия терма жамоасининг Парагвайдан учралган мағлубияти ҳақида гапирди.

"Биз ҳозир қандай ҳолатда эканлигимизни биламиз. Биз Бразилияни ҳар қандай ҳолатдан ҳам ундан олиб чиқмоқчимиз. Яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш учун нима қилишимиз мумкинлигини ўйлаб кўрамиз.

Бундай ўйин кўрсатиб, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бу қийин дақиқалар. Биз барча танқидларни қабул қилишимиз ва Бразилияни юқори поғонага олиб чиқиш учун тезроқ ўзимизга келишимиз керак.

Мен ўз салоҳиятимни биламан, жамоага қандай ёрдам бериш мумкинлигини ҳам биламан. Бу қийин бўлиши табиий. Чунки ишонч бўлмаса, мақсадлар ҳам йўқ. Мен ватаним учун қўлимдан келганини қилишга бор эътиборимни қаратганман. Мен ҳар доим ҳам гол ура олмайман. Сабаби бу кўринадиган даражада осон иш эмас.

Европада футбол бу ердагидан тезроқ ва майдонлар сифати юқорироқ. Ғалабалар бизга хотиржамлик бағишлайди ва биз кейинчалик бошқача ўйнай оламиз. Мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз", — деди Винисиус Жуниор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!