Винисиус Жуниор жорий мавсум илк марта
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бугун “Эспаньол”га қарши ўйин учун ўз қайдномасини эълон қилди.

Эътиборлиси, 20та футболчидан иборат ушбу рўйхатда “қироллик клуби”нинг жорий ёзги трансферлардаги энг қиммат харидига айланган Винисиус Жуниор ҳам бор. Қизиғи, 18 ёшли бразилиялик футболчи мавсум бошидан буён илк марта “Реал” қайдномасига киритилди.

Бугун Лопетеги уни майдонга туширадими ёки йўқ. Бу саволга соат 23:45 да бошланадиган учрашув давомида жавоб олишимиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Жуниор бунгача "Реал"нинг иккинчи жамоаси ҳисобланган "Кастилья" сафида 3та гол уришга эришди.