Винисиус келажаги юзасидан муҳим қарорга келди

Ҳужумчи Винисиус Жуниор катта эҳтимол билан "Реал"да ўйнашда давом этади.

Diario AS хабарига кўра, бразилиялик футболчи мадридликлар билан шартномани узайтириш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда. Энди ҳужумчи ўзини жуда муҳим футболчи ва жамоада бахтли ҳис қиляпти. Аввалроқ Винисиус Хаби Алонсонинг ишидан норози бўлганди. Бироқ унга Алваро Арбелоанинг қўллаб-қувватлаши муҳим роль ўйнади.

Винисиус Жуниор 2018 йилда "Фламенго"дан 45 миллион евро эвазига "Реал"га ўтган эди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Жорий мавсумда ҳужумчи Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!