Винисиус "Осасуна"га гол ургач нега йиғлади?

"Реал" Мадрид клуби вингери Винисиус Жуниор кеча Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган "Осасуна"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этгач нега йиғлаб юборганини изоҳлади:

“Мавсум бошида жароҳатлар сабаб турли қийинчиликларга дуч келдим. Гол урганимдан кейин яна жамоага қайтганимни ҳис қилдим ва йиғлаб юбордим. "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш менга ёқади”, - дейди бразилиялик футболчи.

Таъкидлаш керакки, Винисиус гарчи яхши вазиятлар бўлганига қарамай февралдан буён гол ура олмай келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Винисиусни 2018 йил 45 млн еврога сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!