Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Винисиус "Реал"дан кетиши мумкин

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Юлдуз ўйинчи фақатгина бир шарт билан клубда қолади!

"El Chiringuito" журналисти Хосеп Педрероль "Реал" ва Винисиус Жуниор ўртасидаги янги шартнома бўйича вазият ҳақида маълумот берди.

"Реал" Винисиус билан шартномани фақат у ўз талабларини пасайтирса узайтиради. Акс ҳолда, у жамоани тарк этади", — деди Педрероль.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Шунингдек, футболчининг ўзи анча вақтдан буён "Реал Мадрид"да қолишни режалаштираётганини ва келажагини шу жамоада кўраётганини таъкидлаб келади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ