Винисиусни фақат битта клуб харид қила олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор Мадриднинг “Реал” клуби билан янги меҳнат шартномаси бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Бу ҳақда Madrid Universal инсайдер Ромен Молина маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Агар янги шартнома имзоланмаса, мадридликлар бразилиялик футболчини текин қўлдан чиқармаслик учун шу ёзнинг ўзида сотиши мумкин.

Ҳозирги вақтда Винисиус трансферини амалга ошириш имконига эга ягона клуб сифатида “Манчестер Юнайтед” эътироф этилмоқда.

26 ёшли юлдузнинг бозор қиймати 140 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Винисиус Мадрид клубида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!