Виржил ван Дейк янги ўйинчиларнинг “пўстагини қоқди”

  • 17 октябрь, 17:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” етакчиларидан Виржил ван Дейк жамоага янги келган футболчиларнинг мавсум давомидаги ўйинига танқидий баҳо берди.

Tecno

- Клуб трансферлар масаласида ажойиб ишларни амалга оширди, деб ўйлаган эдик, лекин янги келган  ўйинчилар ҳали жамоани кучайтира олгани йўқ.

Сифатни бой берганимиз очиқ-ойдин кўриниб қолди. Бу хусусият бизнинг охирги мавсумлардаги ўзига хос устунлигимиз эди.

Биз Луис Диас, Дарвин Нуньес, Жарелл Куанса, Харви Эллиот каби маҳоратли ўйинчилардан айрилдик. Клуб уларнинг ўрнини сифатли футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилди, лекин трансфер бозори ўта мураккаб эканини яхши ҳис қиламиз.

Энди барча турнирларда рақобат қила оладиган янги ва кучли жамоани шакллантириш учун кўпроқ ишлаш талаб этилади ва мақсадимиз ҳам шу, - деди Виржил ван Дейк Liverpool Echo журналистларига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ёзда рекорд даражада харажат қилиб, ўз жамоаси сафига Флориан Вирц, Милош Керкез, Александер Исаак, Уго Экитике, Жовани Леони каби янги ижрочиларни қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!