Виржил ван Дейк учун янги етакчи даъвогар пайдо бўлди
«Ливерпул» ҳимоячиси Вирджил ван Дейк шартномаси тугагач, ёзда «Милан»га эркин агент сифатида ўтиши мумкин
Манбаларга кўра, «Ливерпуль» клуби марказий ҳимоячиси Вирджил ван Дейк яқин ёзда «Милан» сафига ўтиши мумкин.
Хабарларга қараганда, Италия гранди соҳибларидан бири Джерри Кардинале голландиялик ҳимоячини жамоага олиб келиш ғоясига жиддий берилиб қолган. Шу боис «россонери» ёзги трансфер ойнасида Ван Дейк бўйича расмий таклиф киритишни режалаштирмоқда.
Вирджил ван Дейкнинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди. Агар томонлар битимни узайтиришга эришмаса, футболчи эркин агентга айланади ва исталган клубга текинга ўтиши мумкин.
Трансфер бозорини кузатувчи Transfermarkt портали Вирджил ван Дейкнинг ҳозирги қийматини 15 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)