Вирц “Ливерпуль”га янгилик олиб кирмоқчи

CHERY AUTO

Германиянинг “Байер” клубида Англия Премьер-лигасининг амалдаги ғолиби “Ливерпуль” сафига кўчиб ўтган Флориан Вирц янги жамоасига қандай сифатларни олиб кириши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди.

Tecno

- Одамлар мени креатив ўйинчи эканимни кўп гапиришади. Мен янги жамоамга ана шу креативликни ва майдонда хурсандчиликни олиб киришга умид қиламан.

Мен асосий эътиборимни голли пас узатиш, тўп киритиш ва бутун жамоа билан ҳимояга ёрдам беришга қаратаман. “Ливерпуль”ни янада кучли жамоага айланишига ҳисса қўшишдан умидворман, - деди 22 ёшли плеймейкер.

Флориан Вирц якунланган мавсумда барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 15 та голли пас узатди.

Ливерпулликлар Вирцни олиш учун леверкузенликларга 125 миллион евро тўлади ва бу Англия Премьер-лигасининг энг қимматбаҳо кириш трансфери сифатида қайд этилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!