Вирц: "Салоҳ менга "Ливерпуль"да мослашишимга ёрдам берди"

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц жамоага мослашиш жараёнида Муҳаммад Салоҳ қандай ёрдам берганини эслади.

Германиялик футболчи ўтган ёзда "Байер"дан 125 миллион евро эвазига "қизиллар" сафига қўшилган эди. Англиядаги дастлабки ойлар у учун осон кечмади: янги юлдуз кўп танқидларга учради ва узоқ вақт самарали ҳаракат билан ажралиб тура олмади.

"Муҳаммад Салоҳ доимо менга ёрдам беришга ҳаракат қилди, мен билан суҳбатлашарди. У ҳам "Ливерпуль"га ёш пайтида келган ва катта трансфер бўлган. У мен ўзимни эркин ҳис қилишим учун доим гап бошлашга ҳаракат қиларди", — деди Вирц "Anfield Sector" нашрига берган интервьюсида.

22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсум "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!