Вирус Ибрагимовичга юқмаса, Златан ўзи вирусга қараб боради!

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович коронавирус билан курашиш учун маблағ йиғишни бошлашини айтиб ўтди.

Футболчи "Gofundme" платформасини ишга тушириб, миллион евро тўплашга эришди ва ўзи ҳам 100 минг евро хайрия қилди. Янги компаниясига "Kick the Virus away!" - деб ном қўйди.

"Италия менга жуда кўп нарса берган. Мен ўзим яхши кўрган мамлакатга янада кўпроғини бермоқчиман.

Биз биргаликда ҳаётимизни сақлаб қолиш учун ҳар куни фидокорона ишлайдиган шифохоналар, шифокорлар ва ҳамшираларга чинакам ёрдам бера оламиз. Чунки бугун биз уларни қўллаб-қувватлаймиз!

Ёдда тутинг: Агар вирус Златанга юқмаса, Златан вирусга қараб боради," - деди Ибрагимович.

Маълумот учун, Италия коронавирус пандемияси бўйича Хитойдан кейин, иккинчи ўринда туради.

Мамлакатда 31 мингдан зиёд киши COVID-19 инфекцияси билан зарарланган ва 2 мингдан зиёд инсон вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!