Виталий Левченко: "Гуруҳимиздаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, лекин..."

  • 27 февраль, 21:00
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Ўзбекистон Кубоги-2025" мусобақаларининг кеча бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида "Нефтчи" жамоаси "Е" гуруҳи таркибида тўп сурадиган бўлди.

Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи Виталий Левченкога мурожаат қилиб, унинг Кубок мусобақаларига клуб қандай ҳозирлик кўрилаётганлигини сўрадик. 

"Жамоамизда барча мусобақаларга ҳозирлик ва пухта тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Йигитларимизнинг кайфияти баланд, ҳар қандай тўсиқни босиб ўтишга тайёр.

Гуруҳимиздаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Лекин биз жиддий ва қизиқарли ўйинлар бўлишини тўла ҳис этган ҳолда шунга муносиб ҳозирлик кўрмоқдамиз. Менимча, яхши ниятларимиз тўла амалга ошади"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!