Виталий Левченко: "Кайфиятни туширмаймиз"
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” (3:3) учрашувидан кейин фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ўйин курашларга бой тарзда ўтди. Мазкур баҳс ҳеч қайси жамоага осон кечмади, шу сабабли футболчилар ҳамда мухлисларга рахмат айтаман. Кайфиятни туширмаймиз ва ўз устимизда ишлашда давом етамиз.
- Ўйин олди тайёргарлик жараёни ва давралар оралиғида трансферлардан қай даражада қониқтирди?
- Иккинчи даврага тайёргарлик учун менда вақт кам эди, лекин имконият даражасида жамоани кучайтира оладиган футболчиларни жамоага жалб қила олдик.
- Aброр Исмоилов нега заҳирада қолдирилди?
- Иккинчи бўлимда жамоани кучайтириш мақсадида уни заҳирада қолдирдик.
- Ўйиндаги қизил карточка кўрсатилган вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Қизил карточка жамоамиз ўйинига жиддий таъсир кўрсатди. 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш ҳар қандай вазиятда ҳам оғир кечди.
- Жамоа янги дарвозабони бугун ўйиндаги ҳатолари ҳақида фикрларингиз?
- Футбол хатолардан иборат. Биз бундай вазиятда дарвозабонимизни қўллаб туришимиз керак ва у ҳали ўз ўйинини кўрсатади.
- Навбатдаги турда жамоангиз "Истиқлол" стадионида уй учрашувларини ўтказадими?
- Мен ҳам шу ўз уйимизда яни "Истиқлол" стадионида ўйнашни кутяпман. Ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаш албатта завқли.
"Нефтчи" матбуот хизмати
Фикрлар