
Виталий Левченко: "Охирги дақиқада ғалабани бой бериш исталган мураббийга алам қилади"
Ўзбекистон кубоги, “Е” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Фарғоналиклар устози одатдагидек, ўз сўзини беллашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
- Ўйин юқори босим остида ўтди. Иккита кучли жамоалар. Биринчи бўлим Фарғонада бўлиб ўтганди, бугун иккинчи бўлимни кузатдик. Бугун мухлислар учрашувдан завқ олишди. Ҳисоб майдонда юз берган воқеаларни акс эттирди.
- Бугун Жамшид Искандеров нисбатан орқароқда ўйнади. Бу тактика билан боғлиқмиди?
- Рақиб шунга мажбур қилди. Аслида бундай кўрсатма бўлмаганди. Ўйин шуни тақозо этди.
- Натижа ва жамоангиз ўйинидан қониқдингизми?
- Жамоа ўйинидан қониқдим. Ўйин иккига бўлинди: қизил карточкагача ва четлатишдан кейинги. Охирги дақиқада ғалабани бой бериш исталган мураббийга алам қилади. Ғалабани сақлаб қола олмаганимиз бироз алам қилди.
Фикрлар