Виталий Левченко: "Пахтакор" бизга устунликни топшириб, иккинчи рақамда ҳаракат қилишини кутмагандик"
Суперлига 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Иккита тезкор қарши ҳужум ортидан голлар ўтказиб юбордик. Ҳисоб минимал кўринишда бўлган пайтда Эффионг жуда яхши имкониятга эга бўлди. Агар ундан фойдаланганимизда, учрашув умуман бошқача кўриниш олган бўлар эди.
"Пахтакор" ўзида бўлган иккита вазиятни голга айлантирди ва иккинчи бўлимда тўлиқ ҳисобни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилди. Рақиб олдинга чиқиб олгач, деярли ҳужум қилиш учун бош зона қолдиргани йўқ. Футбол турли-туман услублари борлиги билан гўзал. "Пахтакор" бизга устунликни топшириб, иккинчи рақамда ҳаракат қилишини кутмаган эдик.
Ҳозир таҳлилсиз нимадир дейиш имконсиз. Ротация қиляпмиз. Ўйинлар ораси яқин бўлгани боис, барча тикланишга улгургани йўқ. Шунингдек, жароҳат олганлар ҳам бор эди. Вазиятни синчиклаб ўрганиб чиқамиз".
Фикрлар