Витор Роке Мессининг рақамини танлаши мумкин

Яқиндагина "Барселона"га етиб келган Витор Рокенинг ҳали жамоада нечанчи рақамда ҳаракат қилиши аниқ эмас. Испаниянинг бир қатор нашрлари уни қайси рақамни танлашини тахмин қилиб чиқди. 

Айни пайтда "Барселона"да бўш рақамлар: 10, 12, 15, 16, 19, 24... Бразилиялик ҳужумчи катта эҳтимол билан 19ни олиши кутилмоқда, дея хабар берди "Sport" нашри. 

Маълумот учун, ушбу рақамда клубнинг афсонавий футболчиси Лионель Месси ўйнаган ва шундан кейин 10-рақамни олишга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!