Владимир Кличко рекорд ўрнатиш истагида... Кимнинг рекорди ва қандай қилиб?

  • 31 октябрь, 2019, 14:22
  • 0
  • Бокс

Оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко ҳали ҳам фаолиятини давом эттириши мумкинлигини айтди.

“Мен жанг қилсам бўладими? Ҳа, мен ушбу имкониятни очиқ қолдирмоқчиман.

Яна жанг қилиш, бировнинг жағини синдириш учун эмас. Аксинча, рекордни янгилаш мақсадида бўлиши мумкин.

Бу қайтишда жозиба бўладими? Албатта, ажойиб дейман. Жорж Форман буни амалга оширди. Менимча, у 45 ёшида чемпион бўлган. Ўшанда ушбу воқейлик жуда ажойиб кўриниш олганди”, - деди Кличко.

Маълумот учун, Форман 45 ёшида оғир вазнда жаҳон чемпиони бўлганди. Владимир Кличко эса ҳозир 43 ёшда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!