Асосий мазмунга ўтиш

Владимир Кличко ва Даниэль Дюбуа жанги бўйича музокаралар нега тўхтаб қолди?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Владимир Кличко амалдаги IBF чемпиони Даниэль Дюбуа билан жанг ўтказиш учун музокара олиб борган.

Бокс бўйича WBО, IBF, IBO ва The Ring йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, украиналик Владимир Кличко оғир вазн тоифасида амалдаги IBF чемпиони, британиялик Даниэль Дюбуа билан жанг ўтказиш учун музокара олиб бораётганди. Бироқ, бу ҳафта музокаралар тўхтаб қолди.

Гап мазкур баҳс ҳам Майк Тайсон ва Жейк Пол жанги каби норозиликларга сабаб бўлиши билан боғлиқ. Промоутерлар шунга ўхшаш вазиятнинг такрорланишини хоҳламаяпти. Бу ҳақда нуфузли "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, Кличко сўнгги бор 2017 йилда Энтони Жошуадан нокаутга учраб, фаолиятини якунлаганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ