Владимир Путин Россия премьер-лигаси президентини мукофотлади

Россия футбол иттифоқи вице-президенти ва Россия премьер-лигаси раҳбари Сергей Прядкин Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг фармонига кўра мамлакатда жисмоний маданият ва спортни ривожлантиришда кўп йиллик қилган меҳнатлари учун фахрий орден билан тақдирланди.

Маълумот учун, Прядкин 2007 йилдан буён Россия премьер-лигаси президенти ҳисобланади.