Владимир Шин: "Костя Насим Ҳамедга нисбатан техник ва тактик жиҳатдан қизиқарлироқ эди"

Chery Tigo 7 PRO

"Жанг" лойиҳасида навбатдаги ҳафта "қаҳрамон"лари бокс оламидаги яна икки тирик афсоналар Насим Ҳамед ва Константин Цзю бўлади. Дастлаб ушбу боксчилар борасидаги  танловни таниқли мураббийимиз Владимир Николаевич Шин  амалга оширди ва ўзига хос фикрлари билан ўртоқлашди.

- Иккиси ҳам жуда яхши даража кўрсатишган. Ўз вақтининг юлдузлари саналади. Уларнинг жангини томоша қилиш ҳар доим мароқли бўлган. Бироқ, улар орасида танлов амалга оширадиган бўлсам, мен боксчи сифатида кўпроқ Константин Цзюни танлаган бўлардим. У ҳаваскор ҳамда профессионал йўналишда жуда яхши натижа қайд этган. Костя тактик ва техник жиҳатдан бойроқ ва қизиқарлироқ эди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию