Владислав Цейтлин ФИФА реферилигини якунлаб, инструкторлик фаолиятини бошлайди
Ads

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Владислав Цейтлин 45 ёшни қарши олиши муносабати билан халқаро турнирлардаги ҳакамлик фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълумки, ФИФА ҳакамлигида ёш чегараси 45гача қилиб белгилаб қўйилган. Шунинг учун, эндиликда Владислав Цейтлин ОФК ва ФИФА иструкторлиги фаолиятини бошлайди.

Ушбу муносабат билан Осиё Футбол Конфедерацияси ўзбекистонлик ҳакамга узоқ йиллар давомида ҳакам сифатида кўрсатган хизматлари учун миннатдорчилик билдириш ва бўлажак инструктор сифатида уни таништириш мақсадида 2017 йилнинг 19 январь санасида Куала-Лумпурга таклиф этди.

“Владислав Цейтлин халқаро мусобақалардаги ҳакамлик фаолиятини якунлашига қарамай, Ўзбекистон чемпионати ва кубок баҳсларида ҳакам сифатидаги фаолиятини давом эттиради. Ўзбекистонда ҳакамлар учун ёш чегараси 48 қилиб белгиланган”, - дейди Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳакамлар ва инспекторлар департаменти бошлиғи Ноил Лутфулин.

Таъкидлаш керакки, Цейтлин шу йилнинг 10 – 19 май ҳамда 20 – 27 октябрь кунлари УЕФАнинг ҳакамлар маҳоратини ошириш марказининг махсус дастури доирасидаги иструкторлик ўқув-курсларида таҳсил олиб қайтган эди.

Минбар

Барча блоглар