Воҳа дербисида "Насаф" йирик ҳисобда ғалабага эришди
Барча голлар "Насаф" футболчилари томонидан киритилди.
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Насаф" - "Машъал" учрашуви ўз якунига етди. Ушбу учрашувда майдон эгалари 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.
Дастлаб, муборакликлар Эшмуродовнинг ўз дарвозасига 2-дақиқада киритиб қўйган тўпи орқали ҳисобда олдинга чиқиб олди. Кейинчалик эса "аждарлар" рақиблари дарвозасига 4 та гол киритишга эришди.
- 90

Баҳс ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88

Мозговой ва Саитов ўрнига Турдиалиев ва Маннонов майдонга тушди.
- 87

Ғайбуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
- 85

Сулаймонов ўрнига Абдусаломов майдонга тушди.
- 81

Станоевич ва Насруллаев ўрнига Комилов ва Хўжамбердиев майдонга тушди.
- 77

Насруллаев майдонда ётибди. Ҳаммаси жойида у ўйинни давом эттиради.
- 72

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Муҳитдиновнинг узатмасини Абдихолиқов дарвозага жойлади.
- 69

Павленконинг бурчакдан узатган тўпи хавфли чиқди. Зарба бироз ноаниқ.
- 69

Раҳматуллаев Норчаев ўрнига майдонга тушди.
- 65

Мейлиев ва Эминов, Шукуриллаев ва Темиров ўрнига майдонга тушди.
- 61

Шукуриллаев сариқ карточка олди. Кенжабоев уни ортда қолдиришга улгурганди.
- 60

Абдихолиқов пенальтидан ноаниқ зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегди.
- 59

Мозговой жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти.
- 56

Бурчакдан узатилган тўпга Абдихолиқов зарба бера олмади.
- 53

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдихолиқов ҳимоячиларнинг бепарволигидан фойдаланиб кетди. Бош билан жуда хотиржам пас.
- 49
Кенжабоевнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 46

Иккинчи тайм бошланди.
- 46

Элла ўрнига Павленко майдонга тушди.
- 45

Танаффус.
- 45+

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 42

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норчаев жаримадан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
- 41

Бурчакдан узатилган тўпни "Насаф" футболчиси боши билан дарвозага йўллади. Дарвозабондан сейв. Мозговой такрорий зарбани йўллай олмади.
- 37
"Машъал" қарўиликларнинг яна бир ҳужумини қайтарди.
- 35

Бурчак зарбаси бесамар кетди.
- 35
Норчаевнинг яна бир зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.
- 32
"Насаф" футболчилари марказда тўпни назорат қилмоқда.
- 29
"Аждардар"нинг бу сафарги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.
- 27

Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Темиров огоҳлантирилди.
- 27

"Насаф" футболчисига тиббий ёрдам керак.
- 25
Давронов жарима майдончасига узатилган тўпни ушлаб олди.
- 23
"Машъал"нинг навбатдаги ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Иккинчи қаватда қаршиликлар устунлик қилмоқда.
- 21

Норчаевнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Шунингдек, Давронов ҳам бироз тўпга тегинган экан.
- 18
Абдихолиқовнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси кучсиз чиқди.
- 16

Неъматовдан дабл-сейв. Ифеанйи ва яна бир муборакликлар ҳужумчисининг зарбаси "Насаф" посбони томонидан қайтарилди.
- 15
Кенжабоев бугун жуда фаол ўйнамоқда.
- 11

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жабрланувчининг ўзи пенальтини аниқ амалга оширди.
- 10

Кенжабоевнинг финти рақибни алдади ва у Исломни йиқитди. Пенальти.
- 6
"Насаф" тўп назоратини ўзида сақлаб турибди.
- 2

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Машъал"нинг тезкор қарши ҳужуми Эшмуродовнинг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши билан якунланди.
- 1

Ўйин бошланди.
- 0
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0
Ассалому алайкум, ўзбек футболи ихлосмандлари. Ушбу тур доирасидан ўрин олган воҳа дербиси яқин дақиқалар ичида бошланади. Ушбу беллашувни матнли тарзда эътиборингизга Абдулвосид Валихонов ҳавола этади.


Изоҳлар (0)