Волейболчи қизлар Россия чемпионатида рақобатлашди

Волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Россия чемпионатида тўққизинчи тур ўйинлари қизиқарли учрашувларга бой ўтди.

Унда «Енисей» жамоаси қизлари «Сахалин» жамоасини – 3 0 (25:20, 25:19, 25:21) ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, «Динамо-Метар» ва «Динамо Краснодар» ўртасидаги ўйин – 3 1 (20:25, 25:18, 25:22, 25:23) ҳисобида якунланди.

«Ленинградка» кутилмаганда ўз уйида «Динамо Москва»га 0 3 (23:25, 20:25, 12:25) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, «Динамо-Казан» ўз майдонида «Протон»ни 3 0 (25:18, 25:11, 25:13) ҳисобида таслим қилган бўлса, «Зарече-Одинсово» ва «Уралочка» учрашуви 1 3 (25:19, 19:25, 18:25, 23:25) ҳисобида тугади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!