Волейболчиларимиз Бангладешга жўнаб кетишди
Бугун эрта тонгда волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари Бангладеш давлатига жўнаб кетишди. Улар Бангладешнинг Дакка шаҳрида ташкил этиладиган CAVA, яъни Марказий Осиё волейбол ассоциацияси шафелигидаги “Chellenj СUP” мусобақасида иштирок этади.
Волейболчиларимиз жорий йил август ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида муваффақиятли қатнашган ва мазкур мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган эди.
Ташкилотчилар CAVA “Chellenj СUP” мусобақасини бугунги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда карантин қоидалари асосида ташкил этиш чораларини кўришмоқда.
Бугуннинг ўзида вакилларимиз Дакка аеропортида мезбонлар томонидан гуллар билан қарши олинди.
Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати
Фикрлар