“Вольфсбург”ни футболчилар бирин-кетин тарк этмоқда ёхуд Родригесни Миланда кутишяпти

Миланнинг “Интер” клуби “Вольфсбург” ҳимоячиси Рикардо Родригесни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Ҳозирда 24 ёшли швейцариялик футболчи Европанинг бир қатор номдор жамоаларининг эътиборига тушган. Айни шу сабабли ҳам “нерадзуррилар”  Родригес билан тезроқ шартнома имзолашни ҳохлашмоқда.

Италиялик машхур журналист Жанлука ди Марционинг маълум қилишича “Интер” Родригес учун 22 миллион евро таклиф қилган. Transfermarkt нашри эса футболчини 25 миллионга баҳолаган.

Маълумот учун, Родригес ушбу мавсум 17та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Аввалроқ Юлиан Дракслер “Вольфсбург”ни ПСЖга алмаштирган бўлса, кейинроқ Луис Густавонинг ҳам “бўрилар” сафидан кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!