Волкан Ўздемир: "Менга рақибнинг кимлигини умуман қизиқ эмас!"

  • 2 сентябрь, 2023, 13:40
  • 0
  • MMA

Волкан Ўздемир: "Менга рақибнинг кимлигини умуман қизиқ эмас!"
Ярим оғир вазннинг рейтинги юқори жангчиларидан бири ва собиқ титуль жанги иштирокчиси швейцариялик Волкан Ўздемир (18-7) ҳамюртимиз Богдан Гуськовга (14-2) қарши жанги олдидан фикрлари билан ўртоқлашди:
"Олдинига, жангим Азамат Мурзаканов билан бўлиши керак эди. У бўлса жароҳат олди ва, шундай бўлсада, мен машғулотларни тўхтатмадим. Заҳирадан кимдир чиққунича жим эдим ва эътиборим фақатгина тайёргарлик жараёнида бўлди. Тўғриси ҳам, бошқа нарсани ўйлай олмасдим. Мен жанг қилишим ва ғалаба қозонишим шарт эди. Топ-15 дан ҳеч ким мен билан жангга кўнмади ва нима қилиб бўлсада Париждаги жанг кечаси кардида қолишга ҳаракат қилдим. Бу ер мен лаззат билан жанг қиладиган маскан.
Ташкилот агар мен Парижда жанг қилиш вариантида собит турсам менга дебютант жангчини рўбарў қилишларини айтишди. Жин урсин, умуман рақибни ким экани менга қизиқ эмас. Олдимга хоҳлаган жангчи чиқсин. Барибир, бу кун менга аталган бўлади!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!